Муроджон Аҳмадалиев тажрибали рақибини нокаутга учратиб, ўзининг ғалабали серияси давом эттирди
Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев бугун навбатдаги жангини ўтказди.
Боксчимиз бу сафар мексикалик Карлос Карлсонга қарши рингга чиқди. АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган 8 раундга мўлжалланган жанг 3-раундаёқ якунланди. Боиси, боксчимиз тажрибали рақибини 3-раунддаёқ рингга қулатди.
Маълумот учун, 28 ёшли Карлсон шу пайтгача 28 бор жанг олиб борган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (14 нокаут) ва 5 бор мағлубият аламини таътиб кўрган. Муроджон Аҳмадалиев эса 5 бор рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида зафар қучган эди.
Фикрлар