Муроджон Аҳмадалиев Тошкентга қайтмоқда

  • 29.06.2022 10:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев 26 июнь тонггида Ронни Риосга қарши ҳимоя жангини ўтказган эди.

12 раунд этиб белгиланган баҳс 12-раундда Аҳмадалиевнинг кучли зарбаларидан сўнг рефери томонидан тўҳтатилди ва унда Аҳмадалиев Риосни техник нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди. Шу тариқа Аҳмадалиев 3-ҳимоя жангида ҳам ғалабага эришди.

Чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қила олган ҳамюртимиз 1 июль куни юртимизга қайтиб келади. Спортчимизни 09:55 да Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
А689 НМ
29/06/2022 11:06
Муроджонни абсолют чемпион булишида Аллох кулласин!