Муроджон Аҳмадалиев ва Марлон Тапалес жанги санаси ва манзили аниқ бўлди
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) WBА ва IBF камарлари эгаси, ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8КО) ва IBF йўналишида мажбурий давогар Филиппин боксчиси Марлон Тапалес (36-3, 19КО) ўртасидаги жанг учун жамоалар келишувга эришган эди.
Манбаларнинг хабар беришича, ушбу баҳс 8 апрель куни Америка Қўшма Штатлари, Техас штати, Сан Антонио шаҳрида бўлиб ўтади. Жанг келаси ҳафтада расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Фикрлар