Муроджон Аҳмадалиев ва Марлон Тапалес жангини ташкил қилиш ҳуқуқи учун промоутерлик савдоси кечиктирилди

  • 19 январь, 2022, 12:18
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини IBF йўналишида мажбурий даъвогар филиппинлик Марлон Тапалесга қарши ўтказиши керак. Ташкилот жангни ташкил этиш ҳуқуқини сотиб олиш учун очиқ промоутерлик савдосини 18 январь куни ўтказиши белгиланган эди. Аммо томонларнинг таклифига биноан, ташкилот музокалар олиб бориш ва келишувга эришиш учун яна бир хафта муддат берди. Мазкур вақт ичида томонлар келиша олса, промоутерлик савдоси ўтказилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!