Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги икки жанги учун рақиби аниқ бўлди. Бири WBA, бошқаси IBF йўналишида даъвогар

  • 29 январь, 2022, 11:15
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (10-0, 7КО) IBF йўналишида даъвогар Марлон Тапалесга (35-3, 18КО) қарши жанг қилиши буюрилган эди. Ундан сўнг, WBА ҳам амалга ошмай қолган Ронни Риос (33-3, 16КО) билан жанг учун 90 кун муддат берган. Иккала йўналишда ҳам даъвогарлар қуршовида қолган Аҳмадалиев учун ташкилотлар ўзаро келишишга мажбур бўлди.

Унга кўра Аҳмадалиев даставвал WBА йўналиши бўйича Ронни Риосга қарши (90 кун ичида), сўнгра IBFда даъвогар Марлон Тапалесга қарши жанг ўтказади.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!