Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанг санаси деярли маълум...
Професcионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55 кг) WBА Super ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) ўзининг навбатдаги жангини март ойида ўтказиши мумкин. Бу ҳақда боксчининг мураббийи Жоэл Диас desertsun.com нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Аҳмадалиев катта эҳтимол билан IBF вақтинчалик жаҳон чемпиони ва мажбурий даъвогар япониялик Рёсуке Ивасадан (27-3, 17 КО) ўз камарини ҳимоя қилади. Жанг март ойининг айнан қайси куни бўлиши эълон қилинмаган. Аммо, 13 март куни "Matchroom" компанияси Америка Қўшма Штатларида жанг кечаси ташкил этади. Аҳмадалиев ҳам айнан мана шу кечада жанг қилиши мумкин.
Фикрлар