Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жангига буйруқ берилди. Унинг рақиби маълум

  • 9 январь, 2022, 10:29
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) WBА ва IBF камарлари эгаси Муроджон Аҳмадалиев яна ҳимоя жангини ўтказиши керак. Аниқроғи, IBF ташкилоти мажбурий даъвогар филиппинлик Марлон Тапалесга қарши жангга буйруқ бериб, музокаралар олиб бориш учун 2 февралга қадар муддат белгилади. 

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, музокаралар аллақачон бошлаб юборилган ва бир неча ҳафтада якунланиши кутилмоқда. 

FIi7FaIVkAI7vFO

Томонлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда, жангни ташкил қилиш учун очиқ промоутерлик савдоси ўтказилади. 

Собиқ WBО чемпиони ҳисобланган Тапалес (35-3, 18КО) 2021 йил 11 декабрь куни элиминатор жангида япониялик Ҳироаки Тешигаварани 2-раундда нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозониб, мажбурий даъвогарлик мақомини қўлга киритган. Шунингдек, у олдинроқ Муроджон Аҳмадалиевнинг собиқ рақиби Рёсуке Ивасадан муддатидан олдин мағлуб бўлган. 

Аҳмадалиев (10-0, 7КО) ўзининг охирги баҳсида чилилик Ҳосе Веласкесдан очколар ҳисобида устун келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!