Муроджон Аҳмадалиевнинг собиқ рақиби яна чемпионлик учун жанг ўтказади ёҳуд супер тўқнашувлар эълон қилинди (фото)

Профессионал бокс бўйича шоулар ташкил этувчи "Premier Boxing Champions" "Show Time" каналида трансляция қилинувчи 9 та жанг кечасини эълон қилди. Шулардан 7 таси чемпионлик жангларидир. Ушбу тўқнашувлар орасида биз учун муҳим бўлганлари ҳам бор. Ҳусусан, Исроил Мадримовнинг вазнида Жермелл Чарло ва Брайан Карлос Кастаньо мутлақ жаҳон чемпионлик жангида иштирок этса, Муроджон Аҳмадалиевга камарларини бой берган собиқ жаҳон чемпиони Даниель Роман яна ўз мақомини қайтариб олишга уринади. Бу сафар унга WBC ва WBО чемпиони Стефен Фултон рақиблик қилади. Шу ва бошқа жанглар билан танишинг:

26 март
Тим Цзю - Террел Гауша
Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг) тоифаси рейтинг жанги,

9 апрель
Эриксон Лубин - Себастиан Фундора
Супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) WBC вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун,

16 апрель
Эррол Спенс - Ёрденис Угас
Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) WBC, IBF ва WBА камарлари бирлаштирувчи жанг,

14 май
Жермелл Чарло - Брайан Карлос Кастаньо II
Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBА, WBC, IBF ва WBО мутлақ чемпионлик жанги,

21 май
Девид Бенавидес - Давид Лемье
Супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) WBC вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун,

28 май
Жервонте Дэвис - Роландо Ромеро
Енгил вазн тоифасида (61,2 кг) WBA Regular жаҳон чемпионлик камари учун,

4 июнь
Стефен Фултон - Даниель Роман
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) WBО ва WBC камарлари учун,

19 июнь
Жермалл Чарло - Мацей Сулецкий
Ўрта вазн тоифасида (72,5 кг) WBC жаҳон чемпионлик камари учун,

9 июль
Марк Магсаё - Рей Варгас
Ярим енгил вазн тоифасида (57,1 кг) WBC жаҳон чемпионлик камари учун.

photo_2022-03-16_15-35-03

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!