Муроджон Аҳмадалиевнинг вазнида WBC чемпиони ўз камарини ҳимоя қилади. Даниэль Роман ҳам ўша кечада рингга қайтади

  • 13 апрель, 2021, 12:01
  • 0
  • Бокс

Биринчи ярим енгил (55,2 кг) вазн тоифасида WBC йўналишида жаҳон чемпиони ҳисобланган Луис Нери 15 май куни "Show Time" канали орқали трансляция қилинадиган бокс оқшомида ўз камарини WBА Regular чемпион Брендон Фигероадан ҳимоя қилади. Жанг Калифорниянинг "Dignity Health Sports Park" аренасида бўлиб ўтади. Қолаверса, ушбу кечада собиқ жаҳон чемпиони Даниэль Роман ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказиши кўзда тутилган.

Луис Нери (31-0, 24 КО) ўзининг охирги жангида Аарон Алемедани 12 раунд якунига кўра, очколар ҳисобида мағлуб этиб, вакант бўлган WBC камарини қўлга киритган эди. 

Брендон Фигероа (21-0-1, 16 КО) Демиен Ваcкес устидан 9-раундда муддатидан олдин ғалаба қозонган. У ушбу ғалабасидан 10 ой олдин 12 раундлик жангда Хулио Сеха билан дуранг қайд этган эди. 

Даниэль Роман (28-3-1, 10 КО) 2020 йил 30 январь куни Муроджон Аҳмадалиевга WBА ва IBF камарларини бой берган ва кейинчалик WBC элиминатор жангида Хуан Карлос Паянодан очколар ҳисобида устун келиб, мажбурий даъвогарга айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!