"Muscat International Chess Championship 2024". Яқиндагина гроссмейстерлик мақомини қўлга киритган Ортиқ Нигматов чемпион!

Хабар берганимиздек, яқиндагина гроссмейстерлик мақомини қўлга киритган шахматчимиз Ортиқ Нигматов 8 очко тўплаб "Muscat International Chess Championship 2024" турнири ғолибига айланди. 

9 та турдан иборат баҳсларда 7 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этиб, муҳим бўлган +13.9 рейтинг очколарини қўшиб олди.

Маълумот учун, ушбу турнирда Абдисалимов Абдималик (2536) 7.5 очко 4-ўрин (+4.8), Барсов Алексей (2324) 7 очко 10-ўрин (-13.6) каби ўзбекистонлик шахматчиларимиз ҳам иштирок этишган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!