Мухлис минбари: Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалиловнинг профессионал боксдаги имконияти қандай?
Boxer TV канали билан биргаликда янги “Бокс мухлисларининг бугунги кун мавзуси” дея номланган лойиҳага қўл урмоқдамиз. Ўйлаймизки, бу ўзига хос анъанага айланади.
Мазкур лойиҳада юртимиздаги маълум бир бокс иҳлосмандларининг кўтарилган мавзу борасидаги қарашлари ва мулоҳазаларини тақдим этиб борамиз. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, бемалол ҳар қандай бокс ишқибозлари ўз фикрларини мақола остидаги коментарий орқали билдиришлари мумкин.
Демак, бугунги илк сонида мухлислар ўртасида кўтарилган Миразизбек Мирзахалиловнинг профессионал боксдаги имкониятлари борасидаги мавзуга доир фикрларини тақдим этамиз.
Фикрларни оригиналлигини сақлаган ҳолда, кўп ўзгартиришлар киритмасликка ҳаракат қилдик.
✵FrαηcHεsK๐๐✵,
Шу Миразизбек Мирзахалилов ҳам профига ўтса яхши бўлардида. Анчасини жойига келтириб қўярди.
Jalol Axmedov,
Олимпиада ўйинларидан кейин ўтади.
Санжар_,
Озгина сабр ва у ҳам ўтади профига.
✵FrαηcHεsK๐๐✵,
63 кг вазн тоифасига тортармикан, жуссаси ва имконияти? Сабаби ундан пастки дивизионда Муроджон чемпион.
SANJARBEK,
Сиз айтган вазнда (63.5 кг) Шаҳрам бор. Миразиз профига ўтса, катта эҳтимол билан 55 да Муроджон ва Убай(Абдулхай Шораҳматов назарда тутилмоқда)ни вазнида ёки 53 кгда фаолият олиб борса керак.
S,
Санжарбек туғри айтди. Ҳаваскорда 57 да ҳаракат қилиб, профда 63 кгда чиқадими? Аксинча, профида ҳаваскордан пастроқ вазнда жанг қилади. 53 ёки 55 кг бўлиши мумкин.
Bekzod,
53 кгда эмас. 55 тўғрироқ бўлса керак.
Jalol Axmedov,
Яхши диета билан юрса, битта жанг учун 53 га вазн ташласа бўлади.
Bekzod,
53 кгда ҳозир Наоя Иноуэ етакчи. Миразиз бу вазнда чемпионлик жангига боргунга қадар, у вазнини кўтариб, даф бўлса керак.
✵FrαηcHεsK๐๐✵,
Наоя Иноуэни сочини олади Миразиз! У шунчаки профида камида 6 раунд ҳаракат қилишни ўрганиши керак бўлади.
Bekzod,
Иноуэни даражасига чиқишга ҳали анча бор Миразизга.
Avazbek,
Иноуэга “мастер класс” ўтади. Нимаси кам ундан. Миразизга фарки йук. Ҳар бир рақибга тез мослашади. Керак бўлса, ҳозирни узида 12 раундга тайёр.
Хамидов :),
Миразизда асосийси кучли хоҳиш бор.
Bekzod,
Хоҳиш ҳам муҳим, бу ўсишга олиб келади. Лекин боксда кучли хоҳишни ўзи камлик қилади. Ҳар бир боксчини ўз даражаси ва максимум имконияти бор. Ҳеч ким ўз даражасидан баланд сакрай олмайди. Шуни инобатга олиб гапирдим.
Izzatillo,
Нимагадир японлар ўзбеклар билан тушгиси келмайди.
Abdullajon,
Миразиз профессионал боксга ўтиб, яхши мослаша олса, Исроилга ўхшаб 1-жангидан камарга чиқса бўлади.
Avazbek,
Муроджон профессионал боксга тайёр эди. Шунинг учун хам 8-жангида чемпион булди. Исроил, Бектемир хам тайёр бўлган. Менимча шулар каторига Миразизни қушсак ҳам бўлади.
Jasur_ Bek,
Энди у қанақа промоутер билан ҳамкорлик қилишига ҳам боғлиқда... Олимпиада чемпиони бўлиб, профига ўтса ва яхши промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилса, Миразиз бемалол чемпион бўлиши мумкин.
Abdullajon,
Катта эҳтимол билан “Мир бокс”га ўтса керак. Терма жамоадаги кўпчилик ушбу промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаганку.
S,
Миразиз профда 5-6 жанг ўтказиши керак. 1-жангидан ундан катта натижа кутиш мантиқсизлик. Олимпиададан кейин 1- жангини ўзида Иноуэ билан тўқнаш келса, аниқ ютқазади. Профда тажриба ортириб кейин тушса, ундан катта натижа кутса бўлади
Mavlon@0228,
Миразиз профига мос тушади. Унинг ҳимояси зўр... Фақат тўғри йўналиш танлаб, тажриба орттириш керак.
Jalol Axmedov,
Нечта жангдан кейин чемпионликка чиқишни олдиндан режа қилиб қўймаган мақул. Спортчининг ҳолатига қараб, ҳар бир жангдан сўнг, чама олиниши мумкин. Мисол учун, 6 та жангдан кўпайтирмаслик керак деган фикрга қўшиламан. Керак вазиятда 10 ёки 15 тагача ҳам жанг қилиш талаб қилинади.
Avazbek,
Украиналик боксчилари ўртача 10 та жангдан кейин чемпион бўлишяпти.
Bekzod,
Миразизбек Мирзахалиловнинг профессионал боксда қандай натижаларга эришиши бир нечта муҳим факторларга боғлиқ. Aгар, Миразизни Токио Олимпиадасидан сўнг, дарҳол профессионал боксда фаолиятини бошлайди, деб ҳисобласак, қуйидаги омиллар унинг профессионал рингдаги натижаларини белгилаб беради :
- Промоутер. Барчамизга маълумки, профессионал боксчининг муваффақиятида асосан унга промоутерлик қилаётган компаниянинг аҳамияти беқиёс. Промоутер боксчининг жангларини ташкил қилади. Уни тезроқ чемпионлик жангига олиб чиқиш учун энг қулай ва хавфсиз йўллардан устомонлик билан фойдаланади.
Ҳозирги кунда Super Bantamweight (55 кг) вазн тоифасида 2 йўналиш чемпиони саналадиган юртдошимиз Муроджон Aҳмадалиев бу натижага эришиши учун атига 8 та жанг ўтказиши кифоя бўлган ва бу унинг промоутерлари томонидан амалга оширилган ажойиб стратегиянинг маҳсулидир ( яна бир боксчимиз Исроил Мадримов ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин.
Атига 5 та жангдан сўнг WBA жаҳон чемпионлик камари (WBA регулар) учун расмий даъвогарга айланган).
Aгар, Мирзаҳалилов ҳам тез фурсатлар ичида унга чемпионлик учун жангларни ваъда қиладиган промоутерлик компанияси билан шартнома имзоласа, унинг фаолияти ижобий кечишига ишонсак бўлади;
- Токио Олимпиадасидаги натижаси - профессионал боксга Олимпиада чемпиони сифатида йўл олиши унинг промоутерлар учун қизиқ вариантга айланишига йўл очиши турган гап;
- Профессионал бокс услубига адаптация - Дарҳақиқат, ҳаваскор бокс услуби ва профессионал бокс бир-биридан тубдан фарқ қилади. Ҳаваскор бокс асосан, доимий прессинг ва очко берадиган зарбалар беришга интилишдан иборат.
Профессионал рингда эса вазият мутлақо бошқача : бутун баҳс тақдирини биргина аниқ ва кучли зарба, ҳакамлик, мезбонлик ва промоутерлик (жанг қайси боксчиининг промоутери томонидан ташкил этилса, ана шу томонда бироз бўлса-да, ғалаба қозониш имкониятлари кўпроқ бўлади) факторлари ҳал қилиб қўйиши мумкин. Боксчининг ўзидан эса ҳар бир рақибга қарши алоҳида тактика билан ишлаб, жанг олиб бориш талаб этилади;
- Aмерика фактори - Шубҳасиз, профессионал бокснинг асосий маркази AҚШ саналади. Боксчи кўпроқ гонорар ишлаши, энг кучли промоутерлар назарига тушиши учун Aмерикада жангларини ўтказиши керак. Шунингдек, AҚШ да муваффақият қозонишнинг муҳим омилларидан бири бу - боксчининг нокаутчи бўлиши. Aмерикада нокаутчи бўлмасангиз, сиз асосий бокс аудиториаси учун қизиқарли эмассиз, ва ҳеч ким сиз учун пул тикишни хоҳламайди. Миразизбекдан ҳам зарба кучини янада такомиллаштириши ва техникаси устида тинмай меҳнат қилиши талаб этилади;
- Вазн фактори - яъни Мирзахалиловнинг қайси вазнда ўз жангларини ўтказиши ҳам жуда муҳим. Чунки профессионал боксда жами 17 та вазн тоифаси мавжуд бўлиб, уларнинг барчасида ҳам рақобат бир хил эмас : 66 кг, 72 кг ва енг оғир вазнлар (+91 кг) да рақобат қолган тоифалардан юқори бўлса, оғир вазн (91 кг гача) ва энг енгил вазнларда ( 49 кг ва 51 кг) да рақобат нисбатан енгилроқ кечади.
Миразизбекнинг одатий вазни 57-58 кг эканини ва ҳаваскор боксда 57 кг вазнда жанглар олиб боришини инобатга олсак, профессионал боксда у 55 кг ёки 53 кг да жанг олиб бориши мумкин. 55 кг вазнда Муроджон Aҳмадалиевдан ташқари Рей Варгас ва Эммануэль Наварретте сингари жуда кучли боксчилар бор.
53 кг вазнда эса енгил вазнларнинг "қирол"и япониялик Наоя "Монстр" Иноуэ ҳозирги кунда асосий камарларни ўзиники қилиб турибди. Субектив фикрга кўра, Мирзахалилов айнан 53 кг да жангларини ўтказиши керак, чунки Наоя катта эҳтимол билан яна вазн кўтаради ва юқори вазнларда ўз фаолиятини давом эттириши натижасида 53 кг вазндаги камарлар вакант қолади ва Миразизбек мана шу чемпионлик камарларидан бири учун бемалол ҳаракат қилиши мумкин.
Юқорида санаб ўтилган 5 та фактор ҳамюртимиз Миразизбек Мирзахалиловнинг птофессионал боксда қанчалик ижобий натижалар кўрсатишига таъсир қилади ва шахсий фикрим бўйича, агар Миразизбек юқорида омилларни муҳимлигини англаган ҳолда уларга амал қилса, тез фурсатларда уни жаҳон чемпионлик камарига эга бўлган навбатдаги юртдошимиз сифатида тилга олишимиз мумкин бўлади.
Шахбоз,
Менимча Миразизни имконияти жуда юкори профида!
Хуллас, бугунги кун мунозарасида бир-бирига зид бўлган фикрлар, ўзаро баҳслар жуда чиройли кўриниш олди. Якунда, ушбу мавзу бўйича мулоҳазалар шуни кўрсатдики, Миразизбек Мирзахалиловнинг профессионал боксдаги имкониятлари ҳам мухлислар томонидан юқори баҳоланмоқда.
Бунгача эса ҳали анча вақт бор. Аввало, юртдошимизнинг олдида муҳим бўлган Токио Олимпиадаси турибди. Шундай экан, ушбу тўрт йилликнинг энг нуфузли турнирида ҳамюртимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар