Мухлислар футболга қарши

"Торино" клуби мухлислари Италия А Серияси давом эттирилишига қарши норозилик акциясини уюштиришмоқда.

Чемпионат жорий мавсуми баҳслари июнь ойи бошларидан давом эттирилишидан хабар қилинганидан сўнг, клуб мухлислари жамоа стадиони атрофига - "Ҳар бир шаҳарда минглаб инсонлар ҳалок бўлишмоқда, сизлар эса А Серияни давом эттиришга уриняпсизлар. Ҳақиқий вирус аслида сизлар", - шиоридаги турли баннерлар илиб қўйишмоқда.

Айни дамда клублар жамоа аъзоларини Италияга қайтариш ишларини амалга оширишмоқда. Турли манбалар А Серия вакиллари 18 майдан бошлаб машғулотларга киришиши мумкинлиги ҳақида хабар беришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!