Мухлисларга Мессининг либосида стадионга кириш тақиқланди

Парагвай футбол ассоциацияси маҳаллий томошабинларга Аргентинага қарши баҳсда рақиб футболкасида келишни тақиқлади. Бу ҳақда "RTVONLINE" нашри хабар берди.

Шунингдек, Парагвай мухлисларига рақиб ўйинчилари, жумладан, мамлакатдада кўплаб мухлислари эга Лионель Месси футболкаларида кириш тақиқланади.

- Маҳаллий трибуналарга парагвайча футболкадан бошқа футболкада ҳеч ким қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирган эдик. 

Бу маълум бир ўйинчига қарши қарор эмас. Бироқ, мазкур беллашув биз учун жуда муҳим бўлганлиги учун шундай қарорга келдик, - деди ассоциациянинг лицензиялар бўйича мутахассиси Фернандо Вильясбоа. 

Маълумот учун, 15 ноябрь куни Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсида Парагвайга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!