Мухлисни тепган Эврага қаттиқ жазо қўлланди

УEФА тартиб-интизом қўмитаси Франциянинг “Марсель” клуби ҳимоячиси Патрис Эврага қўлланган жазони маълум қилди.

Унга кўра, 36 ёшли футболчи 2018 йилнинг 30 июнига қадар еврокубокларда ўйнай олмайди. Бундан ташқари Эвра 10 минг евро миқдоридаги жарима ҳам тўлайдиган бўлди. “Марсель” эса 25 минг евро миқдоридаги жарима тўлайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Патрис Эвра 2 ноябр санасида Европа лигаси 4-туридан ўрин олган “Витория Гимарайнш”га қарши баҳс олдидан француз клуби мухлисини тепгани учун майдондан четлатилган эди.