Музаффар Раджабов Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясига вице-президент этиб тайинланди

  • 23 сентябрь, 2021, 14:45
  • 0
  • MMA

Бугун Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясида бутун вилоят ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида ўзига хос йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишнинг асосий мавзуси Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясига янги вице-президент тайинлаш бўлди. Иштирокчилар бир қатор номзодлар орасида Ўзбекистон яккакураш оламининг ёрқин вакилларидан бири, 93 кг вазн тоифасида WTKF чемпиони, кўплаб яккакураш турларида кўп карра Ўзбекистон , Осиё ва жаҳон чемпиони, халқаро турнирларнинг бир неча карра ғолиби, Бухородаги “Амир Темур” клуби ҳамда ATF Championship промоушени асосчиси, кўплаб чемпионларнинг устози саналувчи Музаффар Раджабовни бир овоздан ушбу лавозимга муносиб, деб топдилар.

Шу тариқа Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциясида янги вице-президент иш бошлайдиган бўлди.
Шунингдек, Музаффар Раджабов Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Қўл жанги федерацияси Бухоро вилояти бўлими раиси лавозимида ҳам фаолият олиб боради.

Шу ўринда Музаффар Раджабовга мазкур масъулиятли лавозимда омад ёр бўлишини тилаган ҳолда, юртимиз ММАсини ривожига ўзининг улкан хиссасини қўшади, деган умиддамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!