Музокара бўлди: Месси “Барса”га ўтадими?

Лионель Месси кейинги мавсумни қайси жамоада бошлаши энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан ҳисобланади.

Жаҳон чемпионининг отаси Хорхе Месси ПСЖ билан келиша олмагани ҳақида хабар берилган эди. Леога клуб янги шартномада унинг маошини кесиш ёқмаган. Айни пайтда парижликлар Мессига ҳар мавсум учун 38 миллион евро тўлаяпти.

Кейинроқ, Хорхе Месси “Барселона” хўжайини Жоан Лапорта билан музокара ўтказди. Шунга қарамай, таниқли журналист Анаис Марти Эрреро каталонияликлар ўзи тарбиялаган юлдузни ёзда қўлга кирита олмаслигини таъкидламоқда.

Мутахассиснинг айтишича, Мессининг “Барселона”га қайтишига тўсқинлик қиладиган жуда кўп омиллар тўпланиб қолган.

ПСЖ раҳбарияти айни пайтда Месси вакиллари билан навбатдаги учрашувни ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!