Мхитарян

Айни дамда "Рома"да ижара асосида тўп сураётган "Арсенал" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян римликлар таркибини тарк этмоқчи эмас.

"Римда ўзимни яхшироқ хис қиляпман, чунки "Рома" менга манзур келадиган услубда ўйнаяпти. Келажагим ҳақида эса аниқ бир гап айтай олмайман, чунки мавсум тўхтатилди, қачон давом эттирилиши эса номаълум", - дейди хавбек.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёзида А Серия клуби сафига келиб қўшилган 31 ёшли футболчи ўтган давр мобайнида олти гол ва тўрт голли узатма муаллифи бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)