Мхитарян
Ads

Арманистонлик ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян "Арсенал"нинг ўтган февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра сўровномада иштирок этган мухлисларнинг 40 фоизи айнан Мхитарянга овоз берган. 30 ёшли футболчи бу борада Александр Ляказетт ва Бернд Лено каби жамоадошларини ортда қолдирди.

Таъкидлаш керакки, Мхитарян февраль ойида “канонирлар” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.