МЮ 130 миллион еврога таваккал қилмоқчи

  • 09 Mar 20:28
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга "Манчестер Юнайтед"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири.

Tecno

“Қизил иблислар” раҳбарияти франциялик хавбекни келажакда асосий юлдузлардан  бири бўлади деб ҳисобламоқда ва Камавинга учун 130 миллион евро сарфлашга тайёр.

20 ёшли футболчи 2021-йилда "Ренн"дан мадридликлар сафига 31миллион евро эвазига келиб қўшилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Эдуардо жорий мавсум Испания Ла Лигада 24 учрашувда қатнашиб, ўз номига битта голли узатмани амалга оширди. 

 

Comments

You must be logged in to commet!