МЮ 19 ёшли

“Монако” клуби ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиль фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

TF1 тарқатган хабарга кўра, 19 ёшли футболчининг хизматларига “Манчестер Юнайтед”дан жиддий қизиқишлар мавжуд. Манкунианликлар бу борада аллақачон “Монако” билан музокараларни бошлаб юборишган.

Айтиш лозимки, МЮ Бадьяшилни қўлга киритиш учун “Байер” билан рақобатлашишига тўғри келади. “Монако” эса унинг трансферини 30 млн еврога баҳоламоқда.

Бенуа якунланган мавсум Франция чемпионатида 16 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)