МЮ 30 миллион еврога олган ҳужумчисидан фойдалана олмайди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Аталанта” ҳужумчиси Амад Траоре трансферини ҳал қилди. 18 ёшли футболчи учун инглизлар 30 миллион евро тўлашга ва кейинроқ турли бонуслар ажратишга рози бўлди.

Сульшер кучли ўйинчиларга эҳтиёж сезаётган бўлса-да, Траоредан 2021 йилнинг январигача фойдалана олмайди. Бу Англияда ишлаш учун рухсат олишдаги мураккаб тизим билан боғлиқ.

Траоре “Аталанта” тарбияланувчиси ҳисобаланади ва асосий таркибга 2019 йили қабул қилинган. Ивуарлик ҳужумчи ўтган мавсум А Серияда учта ўйинда майдонга тушди. Жами 24 дақиқа ўйнаган Траоре битта гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!