МЮ афсонаси Англия клубини бошқариши мумкин
Майкл Каррик Англиянинг “Мидлсбро” клубига бош мураббий бўлиши мумкин. Клуб Крис Уайлдерни ишдан бўшатганидан кейин Каррик билан музокаралар ўтказмоқда. Жамоа айни вақтда Чемпионшипда 21 - ўринда бормоқда.
Майкл футболчилик фаолиятини тугатганидан сўнг 2018 йил МЮда ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлади.
2021 йили эса клубнинг бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ишдан бўшатилганидан кейин жамоани асосий мураббий сифатида 3 та ўйинда бошқарган ва 3 ғалабага эришганди.
Фикрлар