МЮ Антони бўйича таклифларни эшитишга тайёр

  • 28 Feb 23:07
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ёзда Антонини сотиши мумкин. 

"Қизил иблислар" вингерни 2022 йилнинг августида "Аякс"дан 95 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди. "Daily Mail" хабарига кўра, "Юнайтед" ёзда 24 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячи бўйича таклифларни тинглашга тайёр. 

Манкуниаликлар у учун сарфлаган пулининг ярмини ҳам қайтариши қийин масала. Бироқ Антонининг ўйинидан клубнинг кўнгли қолганини инобатга олсак, клуб уни камроқ суммага ҳам сотиши мумкин. 

Жорий мавсумда бразилиялик 26 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 


Tecno

Comments

You must be logged in to commet!