МЮ “Барса” юлдузига таклиф юборди. Сульшер ҳайратда!

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Барселона”га меҳнати сингган футболчилардан  Сержи Робертони трансфери бўйича Каталония клубига сўров юборди.

Каталонияликларнинг 29 ёшли универсал футболчига қўйган нарх манчестерликларга маъқул келмади. “Барса” раҳбарияти Робертони 60 миллион еврога баҳоламоқда.

“Манчестер Юнайтед” эса футболчининг ёши ва клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланишини инобатга олиб, бу миқдордаги маблағни сарфламайдиган бўлди.

Энди Сульшер ёзда Англия чемпионатига мослашган, ёш ва трансфер суммаси катта бўлмаган бошқа номзодларни кўриб чиқишига тўғри келади.

Жорий мавсумда Сержи Роберто саккизта учрашувда қатнашиб, учта голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!