“МЮ” Бэйл учун “Реал”га қараганда кўпроқ таклиф қилган
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес ҳужумчи Гарет Бэйл ва ярим ҳимоячи Тони Кроосни сотиб олишга яқин келганини айтиб ўтди, бироқ футболчилар ўшанда “Реал”да қолишни маъқул кўришган.

– Тони Кроос ёзда бизга ўтишига тайёр эди. Биз футболчи ва унинг агенти билан барча шартларни келишиб олган эдик. Бироқ асосий мақсадимиз Бэйлни олиб келиш эди. Мен уни “МЮ” ўйинчи деб ҳисоблаган эдим. Бунинг учун сўнгги дақиқаларга курашдик ва ҳаттоки, “Реал”дан ҳам кўпроқ таклиф қилган эдик. Аммо Бэйл Мадридни танлади, – дейди Мойес.