МЮ бош мураббийлиги учун асосий номзод ким экани маълум

ПСЖ устози Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига номзодлар орасида фаворитлик қилмоқда.

Le Parisien нашри хабарига кўра, 49 ёшли аргентиналик мутахассис “қизил иблислар” билан жорий мавсум якунлангач шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ноябрь ойида Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарган эди. Шундан сўнг Ральф Рангник жамоани мавсум охиригача бошқарадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!