“МЮ” Де Хеага ўринбосарни “Лестер”дан топди


“Лестер” клуби дарвозабони Каспер Шмейхель фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Манкунианликлар даниялик посбонни ёзда “Реал”га ўтиш кетиши кутилаётган Давид де Хеага ўринбосар сифатида қарамоқда.

Sky Sports нашрининг тарқатган хабарига кўра, Шмейхель “МЮ”нинг асосий трансфер нишонига айланади. Унга шунингдек, “Манчестер Сити” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Каспер Шмейхелнинг “Лестер” билан тузган шартномаси 2021 йилда якунига етади. Унинг трансфер нархи 6,8 млн фунтга баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!