"МЮ" де Хеани "Реал"га сотишга тайёр, агар...

“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти ёзги трансферлар даврида жамоа дарвозабони Давид де Хеани “Реал”га сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, манкуанликлар аллақачон испаниялик дарвозабон ўрнига муносиб номзодларни топиб қўйган. Самир Ханданович ва Жанлуижи Доннарумма шулар жумласидандир.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича “қизил иблислар” раҳбарияти “Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроосни ўз сафида кўрмоқчи ва бу айрибошлаш де Хеа трансферининг бир қисмига айланиши мумкин. Германиялик футболчи “МЮ”да узоқ муддат майдон марказида ўйнаб келган Майкл Кэррикнинг ўрнида ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари Жозе Моуриньо “МЮ”га “қироллик клуби”дан Каземирони ҳам олиб келишни режалаштираётган эди. Бироқ, “Реал” ҳозирча бу футболчисини сотишни истамаяпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!