“МЮ”: Энди бу футболчиларимиз юқори даражада ўйнай олмайди
“Манчестер Юнайтед” ёзда жамоани тарк этиши талаб этиладиган футболчилар рўйхатига Рафаэль Варан ва Мэйсон Маунтни ҳам киритди.
30 ёшли франциялик ҳимоячи 2021 йили “Реал”дан трансфер қилинган. Эрик тен Хаг келганидан бери Варан асосий таркибга киришга қийналиб қолди. Футболчи бу ҳолатга норозилик ҳам билдирди.
Мэйсон Маунт Англиянинг энг ёрқин истеъдод эгаларидан бири ҳисобланар эди. “Челси”да ишлари кутилганидек кетмаганидан кейин фаолиятини ўнглаш мақсадида ўтган ёз “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтди.
Эрик тен Хаг Маунт жамоада асосий фигурага айланишини кутганди. Амалда ундай бўлиб чиқмади. Энди клуб ҳар икки футболчи ўрнини бошқа ижрочилар билан тўлдириш учун уларнинг хизматидан воз кечмоқда.
Фикрлар