МЮ энди истаса ҳам Санчони қайтаролмайди

  • 26 декабрь, 2024, 10:19
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ижара асосида тўп тепаётган МЮ футболчисини ўз таркибида олиб қолади. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг айтишича, мураббий ўзгарганига қарамай, вингернинг "қизил иблислар"га қайтиш имконияти йўқ. Лондон жамоаси билан келишув шартлари қайта кўриб чиқилмайди. 

Шу билан бирга, "Челси" кутилганидан 5 миллион фунт кўпроқ тўлайди. Бунга жамоанинг Премьер-лигадаги муваффақиятли ўйини ва бонуслар сабаб бўлмоқда. "Аристократлар" келаси ёзда МЮга 25 миллион фунт ўтказади ва улар футболчининг маошини ҳам катта қисини тўлаб беради. 

Қайд этилишича, лондонликлар унинг трансфер суммасидан мамнун ва уни келажак учун муҳим футболчи деб ҳисоблашмоқда. 

 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!