МЮ етакчиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳамда Бруну Фернандеш янги битим борасида келишувга эришиш арафасида турибди. 

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, томонлар шартномани узайтириш борасида келишиб олган. Янги шартнома 2027 йилгача амал қилади. 

Аввалроқ, португалиялик плеймейкер йилига 14-15 миллион евро маош олишни истаётгани ҳақида хабарлар чиқаётганди.

27 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛнинг 27 та ўйинида майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!