МЮ Еврокубокларда, 3,5 йил деганда ҳисобни очиб, ютқазди

Европа Лигасининг гуруҳ босқич учрашувида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Астана" (1:2) клубига имкониятни бой бериб қўйди.

Англия клуби Еврокубокларда 2016 йилнинг февралидан буён илк бор ҳисобни очганида ютқазди.

Сўнгги бор, Европа Лигаси доирасида инглизлар "Митьюланд" (1:2) жамоасига қарши ўйинда ҳисобни очиб туриб, мағлубиятга учрашганди.

Шундан сўнг, "Манчестер Юнайтед" Еврокубокларнинг 25 та учрашувида биринчи бўлиб ҳисобни очган ва шулардан 20 тасида ғалаба қозониб, 4 тасида дуранг ўйнаган. Бугун эса мағлубиятга учради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!