МЮ Европа лигаси учун берган қайдномасида ўзгаришлар қилди

“Манчестер Юнайтед” клуби УЕФА Европа лигаси плей-офф учрашувларидан олдин мусобақа учун берган қайдномасида айрим ўзгаришларни амалга оширди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, қайдномага “Аталанта”дан харид қилинган 18 ёшли ҳужумчи Амад Диалло, ҳимоячи Фил Жонс ва ёш дарвозабон Натан Бишоп киритилган.

“Алавес”дан ижарага олинган Факундо Пельистри, “Вест Хэм”га ижарага бериб юборилган Жесси Лингард, жамоадан кетган Одион Игало ва “Байер”га сотилган Тимоти Фосу-Менса қайдномадан ўчирилган.

“Манчестер Юнайтед” Европа лигасининг 1/16 финал босқичида “Реал Сосьедад”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!