МЮ фақат бир шарт билан Марсьялни "Интер"га сотиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль янги мавсумни "Интер" сафида бошлаши мумкин.

Transfer News нашри тарқатган хабарга қараганда, "қизил иблислар"  25 ёшли франциялик футболчини фақатгина кейинчалик қайта сотиб олиш ҳуқуқи билан қўйиб юборишга тайёр.

МЮ Марсьялни 2015 йилда 55 миллион еврога сотиб олган эди. Манкунианлар ҳозир Антонини ўша маблағнинг ярмидан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Марсьяль ўтган мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 36 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!