МЮ фикридан қайтдими?
Мадриднинг "Атлетико" клуби ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Киран Триппьер катта эҳтимол билан янги мавсумни ҳам “матрасчилар” сафида бошлайди.
Италиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Триппьер билан боғлиқ вазиятда ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаяпти.
Уни сотиб олиши айтилаётган "Манчестер Юнайтед"нинг эътибори айни дамда португалиялик Диогу Далотга қаратилган. “Қизил иблислар” янги мавсумда унга ишонч билдиришмоқчи.
Триппьер ўтган мавсум "Атлетико" сафида Ла Лигада 28 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та голга ассистентлик қилди. Якунда “матрасчилар” чемпионликни тантана қилди.
Фикрлар