"МЮ" футболчиларини нега машғулотдан ҳайдаб юборишди?

«The Sun» нашри тарқатган хабарларга қараганда, «Манчестер Юнайтед» клубининг ўйинчилари - Аарон Ван-Биссака ва Тимоти Фосу-Менса Чеширдаги «St Ambrose» коллежида машғулот ўтказишган.

Бироқ футболчиларда бунинг учун тегишли рухсатнома бўлмаган. Боз устига Буюк Британия ҳукуматининг янги йўриқномасига кўра, битта уйда яшамайдиган икки инсон биргаликда кўчага фақат чоршанба кунлари чиқиши ва учрашиши мумкин.

Айнан шунинг учун ўйинчилардан коллеж ҳудудини бўшатиб қўйишни сўраганлар. Ҳатто улар машғулотлар пайтида оралиқ масофани сақлаб қолишган бўлса ҳам.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!