МЮ футболчиси АПЛнинг бошқа клубига кўчиб ўтди (Фото)

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клуби "Ноттингем Форест" сафида давом эттиради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди. 

У янги жамоаси билан 1 йиллик шартнома борасида келишиб олган ва хафтасига 200 минг фунт стерлинг маош олади. Лингард чоршанба оқшомида "қизил иблислар" учун тиббий кўрикдан ўтиб улгурган. Трансфер тез орада эълон қилинади.

АПЛга янги чиққан жамоа уни "Вест Хэм"дан тортиб олди. "Болғачилар" Жесси учун 150 минг фунт маош таклиф қилди ва бу таклиф уни қониқтиради, деб ҳисоблашганди. Бироқ 29 ёшли ўйинчи якунда каттароқ маош бера оладиган "Ноттингем Форест"ни танлади.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!