МЮ футболчиси бугун “Рома”да тиббий кўрикдан ўтади

Ярим ҳимоячи Неманья Матич "Рома"га ўтишга яқин турибди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

Манба берган хабарга кўра, 33 ёшли серб бугун Италияда тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг Рим клуби билан расман шартнома имзолайди.

Матичнинг “Рома” билан келишуви бир йил амал қилиб, уни яна бир мавсумга узайтириш мумкин.  

Неманья "Манчестер Юнайтед"да 2017 йилнинг июлидан буён ўйнаб келмоқда. 2021/22 йилги мавсумда ярим ҳимоячи жамоаси сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голга ассистентлик қилган.

Аввалроқ, инглиз клуби ярим ҳимоячи билан 2022 йилнинг июнь ойи охиригача амал қиладиган шартномани узайтирмаслиги ҳақида баёнот берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!