Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

МЮ футболчиси Европа лигасида тўпурар бўлди

Лукаку кейинги ўринда.

Хабарингиз бор, кеча Европа лигасининг 2019/20 йилги мавсумига ҳам якун ясалди.

Мусобақа якунларига кўра, “Манчестер Юнайтед” хавбеки Бруну Фернандеш 8 та гол билан тўпурарга айланди. Ундан кейинги ўринни эса “Интер” форварди Ромелу Лукаку эгаллади. Бельгиялик ҳужумчи мусобақа давомида рақиблари дарвозасига 7 та гол урди.

Андраж Шпорар («Спортинг»/»Слован»), Даити Камада («Айнтрахт»), Альфредо Морелос («Рейнджерс»), Эдин Вишча («Истанбул) ва Диогу Жота («Вулверхэмптон») ҳисобларида 6 тадан гол мавжудлиги боис тўпурарлар пойгасида кучли учликдан жой олди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ