МЮ футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин
"Манчестер Юнайтед ярим ҳимоячиси Неманья Матич қишда жамоани тарк этиши мумкин.
The Sun нашрига кўра, хавбек хизматларига МЛС иштирокчиси "Чикаго Файр" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Америкаликлар футболчи учун йилига 6 миллион евролик маош таклиф қилишмоқчи. Агар МЮ сербни ижарага беришга рози бўлса, унда Матич қишда АҚШга йўл олади.
Агар МЮ футболчини қишда қўйиб юборишни хоҳламаса, унда Чикаго клуби футболчи билан ёзда шартнома имзолашга уриниб кўради.
Фикрлар