МЮ футболчиси ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди
"Манчестер Юнайтед" ўзининг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Донни ван де Бекнинг хизматларини "Реал"га таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади.
Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, 24 ёшли футболчига кўплаб клублардан қизиқишлар бор, аммо улар билан бу борада ҳеч қандай музокаралар бўлмаган. Шу қатори "Реал"дан ҳам ҳеч қандай таклиф келиб тушмаган.
Қайд этилишича, агар яқин ҳафталар ичида Сульшер унга ишонч билдирмаса, январда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этади.
Донни ван де Бек жорий мавсум МЮ сафида бор йўғи 5 та ўйинда иштирок этди холос.
Фикрлар