МЮ футболчиси жамоадан кетишга қарор қилди
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Жесси Лингард жамоадаги ҳолатидан мамнун эмас. У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи.
Шу сабаб англиялик иқтидор соҳиби бошқа клубга кўчиб ўтмоқчи. Унга айни пайт "Ньюкасл" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Футболчи мавсумни МЮда якунлашга қарши эмас. Бироқ ёзда у "қизил иблислар" билан шартномани бекор қилиб, эркин агент сифатида "қарғалар" вакилига айланишни мақсад қилган.
Маълумот ўрнида, Жесси Лингард жорий мавсум АПЛнинг 12 ўйинида 2 гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар