МЮ футболчиси "Вест Хэм"га қайтишни нега хоҳламади?

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард ўтган мавсумда ижарада ўйнаган "Вест Хэм"га қайтишни истамади. Бу ҳақда 90min сайти хабар тарқатмоқда.

Маълум бўлишича, англиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"да қолишга қарор қилган. У асосий таркибдан жой олиш учун курашмоқчи.

Аввалроқ, "Вест Хэм" Лингард учун 35 миллион евро таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Натижада Лондон клуби ЦСКА ярим ҳимоячиси Никола Влашични 30 миллион еврога сотиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Лингард ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Вест Хэм" да ўтказди. Ярим ҳимоячи 16 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!