МЮ футболчисининг тақдири янги мураббийга боғлиқ
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек жамоада қолиши мумкин.
"Calciomercato" нашрининг хабарига кўра, нидерландиялик футболчининг келажагини "қизил иблислар" постига келиши кутилаётган Ральф Рангник ҳал қилади. Агар мураббий унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаса Донни ижарага берилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳавбек хизматига "Барселона", "Эвертон" ва "Ньюкасл" клубилари қизиқиш билдирмоқда. Ярим ҳимоячи жорий мавсум АПЛда 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган. Унинг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Фикрлар