МЮ ҳам
Ads

“Манчестер Юнайтед” “Реал Сосьедад” ҳимоячиси Альваро Одриосоленинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра МЮ скаутлари 22 ёшли футболчини Европа лигаси доирасида “Залсбург”га қарши баҳсда кузатиб боришган. Ўз навбатида “Реал Сосьедад” ушбу футболчининг трансферини 18 млн фунтга баҳоламоқда.

Таъкидлаш лозимки, Одриосолени МЮдан ташқари шунингдек “Реал” ҳамда “Барселона” клублари ҳам кўз остиларига олиб қўйишган.

Маълумот учун, испаниялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада жами 25та учрашувда иштирок этган ва жамоасининг 4та голига ассистентлик қилишга эришган.