
МЮ ҳимоячиси шу нархга арзийдими?
Daily Mail хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ўз ҳимоячиси Фил Жонснинг нархи борасида бир қарорга келган. Манбага кўра, "қизил иблислар" ўз футболчиси учун камида 18 миллион евро сўраяпти. Трансфермаркт футболчини атиги 4 миллион еврога баҳолаган эди.
Шунга қарамай, МЮ мутасаддилари "Ньюкасл Юнайтед" ва “Бёрнли” жиддий қизиқиш билдираётган 29 ёшли ҳимоячи билан хайрлашишга шошилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Жонс 2020 йил Англия кубогида “Транмир Роверс” жамоасига қарши баҳсда тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. У 454 кун майдонга тушмаган.
Фикрлар