МЮ ҳимоячиси учун мавсум тугадими?
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Фил Жонснинг жорий мавсумда майдонга тушиш сўроқ остида қолмоқда.
Сўнгги бор 2020 йил январида асосий жамоа таркибида ҳаракат қилган футболчи, жорий мавсумнинг иккинчи ярмидагина АПЛ ва Европа лигаси қайдномасига киритилди.
"Фил ўз устида тинимсиз ишламоқда. Тиззасидан олган жароҳати сабаб, тикланиш жараёни узоқ вақт талаб қилди, ҳозир унинг асоратларини бартараф этиш устида ишламоқда. Биз шошилмаслигимиз керак.
У қачон майдонга тушади? Жонс жорий мавсумда асосий таркибга қайтиши учун барча ишларни амалга оширамиз, агар бунинг иложи бўлмаса кейинги мавсумнинг бошига тайёрлаймиз", - дейди Сульшер.
Фикрлар