
МЮ ҳимоячиси "Ювентус" нишонига айланди
"Манчестер Юнайтед"нинг қанот ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи "Ювентус"нинг трансфер қизиқишлари доирасига кирди.
"La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабар беришича, Турин клуби аллақачон марокашлик футболчи ҳақида маълумот сўраган ва трансфер ойнасининг сўнгги кунларида унга таклиф киритиши мумкин.
27 ёшли футболчи мавсумолди тайёргарликда олган жароҳати туфайли жорий мавсум бошини ўтказиб юбормоқда. Нуссаир Мазрауининг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt ҳимоячининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади. Ўйинчи "қизил иблислар" сафида ўтган йилнинг ёзидан бери тўп тепмоқда - ўшанда у "Бавария"дан сотиб олинган эди.
Фикрлар