МЮ ҳужумчиси билан битимни узайтирди (ФОТО)
"Манчестер Юнайтед" клуби ўз форварди Тахит Чонг билан шартномани узайтирди.
20 ёшли футболчининг янги битими 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва яна бир йилга узайтирилиши ҳам мумкин.
Аввалроқ, голландиялик футболчига "Барселона", "Ювентус" ва "Интер" клублари қизиқиш билдираётган эди.
Маълумот учун, Чонг 2016 йили "қизил-иблислар" академиясига келган ва асосий жамоада 14 та учрашув ўтказиб улгурган.
Фикрлар