МЮ ҳужумчиси ижара асосида "Галатасарой"га ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" хужумчиси Фред фаолиятини Туркиянинг "Галатасарой" клубида давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда "Aspor".

Турклар бразилиялик хужумчини ижарага олишга тайёр. Футболчининг ўзи ҳам "Галатасарой"га ўтишга қизиқмоқда ва МЮ бошқарувидагилар билан бу борада гаплашишга уринмоқда.

Фред 2018 йилнинг ёзида Украинанинг "Шахтёр" клубидан МЮга 59 млн евро эвазига трансфер қилинган. "Қизил иблислар" сафидаги илк мавсумида 25 та ўйин ўтказиб, битта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!